Бунёдбек Саидовдан тез кунда янги видеоклип

Сана: 14.02.2019 70

Бунёдбек Саидовдан тез кунда янги видеоклип

 

"Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов апрель ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Шу билан бирга янги қўшиқ ва клиплар ҳам яратмоқда. Хонанданинг бизга берган маълумотларига қараганда, у янги "Онажон" номли таронаси учун видеоклип тасвирга олиш ишларини бошлаб юборган.  Клип трек ва сюжетдан иборат бўлиб, ҳозирда трек қисми тасвирга олинди. Сюжети устида эса актёр Азиз Раметов шуғулланмоқда. Бу тарона актёрга жуда ҳам манзур келган ва  Бунёдбек Саидовдан бу клипни суратга олишни унга топширишини сўраган. Хонанданинг розилиги билан сюжет борасида қизғин жараён олиб борилмоқда. Клипда Азиз Раметов билан бирга Саида Раметова,  Талъат Йўлдошев ҳам иштирок этиши режалаштирилган.    

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol