Туркиялик машxур актёр "Барон 2" фильмида суратга тушади

Сана: 01.02.2019 97

Туркиялик машxур актёр "Барон 2" фильмида суратга тушади

"Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига биноан, кинорежиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинадиган "Барон 2" фильмининг тасвирга тушириш ишлари устида катта тайёргарлик олиб борилмоқда. Шунингдек,  режиссёр яқин қўшни  давлатлардаги бир нечта машхур актёрлар билан шартнома имзолашга ҳам улгурди. Улардан бири "Кара севда"  яъни "Муҳаббат изтироби" номли турк сериали орқали таниш бўлган Каан Урганжчоглудир. Актёр "Барон 2" фильмида бош роллардан бирини ижро қилади. Бундан ташқари яна кўплаб хориж актёр ва актрисалари билан ҳамкордлик қилиш кўзда тутилган! Уларнинг аксарияти билан режиссёр ҳамкорликни йўлга қўйган.   Жумладан, турк киноактёрларидан Мурат Айдин, Сефа Зенгин, Орхан Қилич, Тожикистонлик актриса Нодира Мазитова ва бошқалар. Маълумотларга қараганда, "Барон 2" фильмининг суратга олиш ишлари феврал ойида бошланади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol