Гулсанам Мамазоитова янги клип устида иш бошлади

Сана: 01.02.2019 1997

Гулсанам Мамазоитова янги клип устида иш бошлади

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги таронаси учун видеоклип тасвирга олдирди. Қўшиқ "Дил озор" деб номланади. Хонанда мазкур қўшиқни яратишда ўз ишининг моҳир усталари бўлган ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. Булар бастакор Иқбол Муҳаммаджонов, шоир Ҳушнуд Дарвеш ва мусиқий безакчи Жасур Бадалбоев. Гулсанам Мамазоитова мазкур таронасини клипи билан бирга тақдим этишни режалаштирган кўринади. Сабаби, у аллақачон видеоклип устида иш бошлаган. Клип маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигидп тасвирга олинди. Демак, яқин кунларда севимли хонандангиздан янги ижод маҳсулини кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol