Шоҳруҳхондан мини фильм премьераси

Сана: 25.01.2019 1881

Шоҳруҳхондан мини фильм премьераси

Маълумки, яқиндагина эстрадамиз юлдузи Шоҳруҳхон "Турфа гуллар" қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдирган эди. Бу видео асарни хонанда клип эмас, балки, мини фильм деб аташни лозим топган эди. Ниҳоят бу ижод маҳсули омма эътиборига ҳавола қилинди. Шоҳруҳхон айтганидек бу клипни ҳақиқий кичик фильм десак асло муболаға бўлмайди. Унда хонанда Чарли Чаплин образида намоён бўлади. Воқеалар ривожини эса клипни томоша қилиб ўзингиз кўришингиз мумкин. Шоҳруҳхон бу ижод маҳсулини яратишда Дилмурод Агзамов ва Рустам Муродов билан ҳамкорлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхон февраль ойида янги концерт дастурини тақдим этади. Тақдим этилган клип эса концерт олди мухлисларга муносиб совғалардан бири бўлди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol