Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

Сана: 17.07.2014 3747

Юртимизни қанча кўкларга кўтарсак, қанчалар мадҳ этсак шунча оздек туюлаверади. Ватан муқаддасдир ва у қалбимизнинг бир бўлаги. 

Она Ватанимиз ҳақида энг сара қўшиқлар яратиш ва уларни тингловчилар эътиборига ҳавола этиш истагидаги ёш истеъдодлар барча тароналарини юрак-юракдан ижро этмоқдалар.

Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

 Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2009-йилдан буён ўтказилиб келинаётган бўлиб, жуда кўп истеъдодли хонандалар ижодининг танилишига ва мухлислар қалбидан жой олишига хизмат қилмоқда. Шу кунларда мазкур танловнинг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича саралаш босқичлари кенг аҳоли орасида кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. 

Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

 Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Бухоро вилоят бўлими томонидан мазкур танловнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Танловда профессионал ва ҳаваскор хонандалар иштирок этдилар. 

Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

Танловда айниқса, бухоролик ёш эстрада хонандалари дуэти “Диёр” гуруҳининг чиқиши меҳмонлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди. 

Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

Танловда совринли ўринларни эгаллаган ва фаол иштирокчиларга диплом, фахрий ёрлиқлар топширилиб, улар Республика босқичига йўлланма олдилар. 

Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

 Энг гўзал ва энг дилга яқин қўшиқлар Ватан ҳақидадир

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol