Зоҳиршоҳ Жўраевнинг концерт дастурига оз қолди

Сана: 21.01.2019 1671

Зоҳиршоҳ Жўраевнинг концерт дастурига оз қолди

Халқимизнинг севимли хонандаси Зоҳиршоҳ Жўраев маълумки 3, 4 февраль кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Яхши кўриб қолдимда" номли ўзининг илк яккахон концерт дастурини ўтказади. Айни дамда хонанда ва унинг ижодий жамоаси концертга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хонанданинг маъмури берган маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда 15 га яқин янги қўшиқлар устида иш олиб борилмоқда. Бу тароналарни яратишда хонанда бир қатор ўз ишининг моҳир усталари бўлган ижодкорлар билан ҳамкорлик қилмоқда.  Мусахон Нурматов, Жасур Бадалбоев, Абзал Ҳусанов шулар жумласидандир. Ўйлаймизки, концерт кутилганидан ҳам аъло даражада ўтади ва кутилмаган туҳфалари билан эсда қоларли дастурлардан бири бўлади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol