"Ўзбеккино" Миллий агентлигида АҚШ киноижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Сана: 15.01.2019 1565

 "Ўзбеккино" Миллий агентлигида АҚШ киноижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Маълумки, Кинематографияни ривожлантириш ва бу соҳадаги алоқаларни кучайтириш мақсадида кўпгина ҳамкорликлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда яна бир тадбир ташкил этилди. "Ўзбеккино" Миллий агентлигида АҚШ киноижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фуркат Закиров, директорнинг биринчи ўринбосари Шухрат Ризаев, бошқарма бошлиғи Бахтиёр Норов, “ЭЗГУ”фильм киностудияси режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ва бошқалар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад, ўзбек ва АҚШ киносаноатидаги ҳамкорликни кучайтириш, кинематография соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, бунинг асносида мамлакатларимиз ўртасидаги миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдир. Музокаралар олиб бориш жараёнида АҚШнинг UPF компанияси директори Daniel Tatt ўзбек киноижодкорлари билан ҳамкорлик қилишни, бизнинг буюк алломаларимиз ҳақида тарихий бадиий ва ҳужжатли филмларни биргаликда яратиш истагида эканини маълум қилди. Учрашув давомида Daniel Tatt томонидан тасвирга олинган фильмлардан лавҳалар томоша қилинди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol