Лоладан видеопремьера "Қайтмайман"

Сана: 16.01.2019 1701 қайноқ

 

Лоладан видеопремьера "Қайтмайман"

Аввалроқ янгиликларимиз орқали латофатли янги видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида маълум қилган эдик. Унинг "Қайтмайман" номли янги қўшиғи ва видеоклипи омма эътиборига намойиш қилинди. Тарона илк жарангидаёқ аъло даражада қарши олинди. Премьера лойиҳалари орқали тингловчилар ижобий фикрларини билдиришди. Клип намойишидан сўнг хонанданинг мухлислари ҳайратда қолишди. Лоланинг сценарий муаллифлиги ва режиссёрлигида тасвирга туширилган клипда бош ролларни хонанда билан бирга Умид Искандаров ва Анастасия Ковба ижро қилган. Тасвирчи Жасур Шаметов.
Қўшиқ муаллифлари доимгидек Беном гуруҳи йигитлари Сарвар ва Комил. Қўшиқ бироз қайғули. Кимда ким севган бўлса, биладики, севги дардсиз бўлмайди. Агар аёл севса, хиёнатни қабул қилиши қийин, Бироқ аёл киши севса ҳамма нарсага тайёр бўлади. Ҳаттоки кечиришга ҳам...Клип воқеалари ривожида бу яққол кўрсатилган. Профессионаллар жам бўлган мазкур ижод маҳсулини албатта томоша қилинг ва ўз фикрҳмулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol