Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

Сана: 16.07.2014 1359 қайноқ

Бугун сайтимиз орқали Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Кабутарлар" қўшиғига ишланган клип премьера қилинмоқда. 

Суратга олиш ишларида бир қатор қийинчиликларга дуч келган ижодий гуруҳ бугун ўз меҳнатлари самарасини тақдим этишмоқда. Романтик руҳда тайёрланган тарона учун Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида Ёдгор Носиров видеоклип суратга олди. Бу клипни томоша қилган ҳар бир инсон қалби аввало ўзгача ҳисларга тўлади.

Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

Бунга сабаб эса клип сюжети. Муҳаббат мавзуси устунлик қилса-да, инсоний фазилатлар, меҳр, дўстлик, мардлик ва ғурур каби ҳиссиётлар  бирлашган.

Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

Клип воқеаси ўтган асрнинг 80-йилларига хос бўлиб, ўша давр муҳити тўлиқ тасвирланган. Бу жиҳати орқали видео нафақат ёшлар, балки ёши катта мухлислар эътиборига тушса ажаб эмас. 

Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

Ёшликдан бирга катта бўлган дўстлар катта ҳаёт остонасида кутилмаган воқеаларга дуч келишади. Клипнинг асосий қаҳрамони - кабутар икки севишган қалб ўртасида элчи вазифасини бажаради.

Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

Рамзий маънода мазкур қушнинг вазифаси инсонга умид бағишлайди. Клипни томоша қилсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. 

Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

Инсон то тирик экан, доимо олдинга интилиб яшаши зарурлиги, умид эса келажакка бўлган ишонч калити эканлигига амин бўласиз. 

 Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

 Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

 Улуғбек Раҳматуллаевдан таъсирчан клип премьераси

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol