Шохруххондан тез кунда мини фильм

Сана: 11.01.2019 102 қайноқ

Шохруххондан тез кунда мини фильм

Февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган Шоҳруҳхон яна бир янги лойиҳага қўл урди. Хонанданинг маълум қилишича, у кинони соғинган ва шу сабабли орзуидаги мини фильмни суратга олишни лозим топган.  Бу лойиҳа аслида унинг навбатдаги таронаси учун яратилаётган клип бўлиб клип дейишдан кўра, кичик фильм деб атасак мақсадга мувофиқ бўлади. Унда Шоҳруҳхон тақдим қилган фотосуратлар ва видеолавҳалардан Чарли Чаплин образида намоён бўлганини кўриш мумкин. Клип хонанданинг доимий ҳамкорлари  Дилмурод Агзамов ва Рустам Муродов билан биргаликда тасвирга олинган. Демак, тез кунда севимли хонандангиздан мини фильм премьерасини кутиб қолинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol