Шохрух ва Тимур Раҳмонов "Бехабар"

Сана: 10.01.2019 1582

Шохрух ва Тимур Раҳмонов  "Бехабар"

Яқиндагина янгиликларимиз орқали Шохрух ва Тимур Раҳмонов дуэт тарона яратаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Премьера қилинмасиданоқ барчанинг эътиборига тушган ва қизиқишларига сабаб бўлган мусиқий асар ниҳоят халқимиз ҳукмига ҳавола қилинди. Тарона номи "Бехабар". Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган композиция аъло даражада қарши олинди. Тингловчилар билдирган ижобий ва илиқ фикрлардан англаш мумкинки, ҳар икки ижодкорнинг мухлислари ҳам ушбу қўшиқни тақдим этишганидан ва уларнинг ҳамкорлигидан мамнун. Умид қиламизки, қисқа фурсатда бу дуэт ўз тингловчилари қалбидан мустаҳкам ўрин олади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol