Виа Мароканд концертида мухлисларни нималар кутмоқда?

Сана: 07.01.2019 1637

Виа Мароканд концертида мухлисларни нималар кутмоқда?

Маълумки, Виа Мароканд ижодкорлари 29, 30 март кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Ҳамма ҳаракатда" номли илк яккахон концерт дастурини тақдим қилади. Айни дамда концертга катта тайёргарлик кўрилмоқда! Бу ҳақида гуруҳ продюсери Жавлон Шодмонов маълум қилди. Дастур шоу тарзда бўлиб ўтади. Концерт ғоялари устида алоҳида ишланяпти. Илк концерт, катта имтихон! Халқимиз олдидаги мазкур имтихондан аъло даражада ўтишлари учун ижодий жамоа тун-у кун ишламоқда. Концерт учун жуда кўп янги тароналар ёзилмоқда. Дастурдан ўрин олиши кутилаётган 22 та мусиқий асарларнинг катта қисми янги тароналардан иборат бўлади. Концертда сирли дуэтлар ҳам бўлади. Буни албатта концертда кўриб гувоҳи бўлишингиз мумкин. Оддий концерт бўлмаслиги ваъда қилинаётган мазкур дастурга Виа Мароканд ва уларнинг ижодий жамоаси барчани таклиф қилишади. Ижодкорларга омад ва куч-қувват тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol