Шоҳруҳхондан кутилаётган байрам совғаси

Сана: 28.12.2018 1926

Халқимизнинг севимли хонандаси Шоҳруҳхон айни дамда февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. Концерт учун бир қатор янги қўшиқлар яратмоқда. Шоҳруҳхон ана шундай тароналаридан бирини байрам кунлари мухлисларига тақдим этишни лозим топди. Мусиқий асар "Аёл қалби" деб номланади.   Аёлларимизга чин дилдан совға тариқасида тақдим этиш арафасида турган хонанданинг ушбу  ижод маҳсули юраклардан алоҳида ўрин олиши шубҳасиз. Ўйлаймизки, композиция унинг аввалги қўшиқлари каби хит даражасига кўтарилади ва концерт дастуридан ҳам муносиб ўрин эгаллайди. Демак, премьера яқин! Шоҳруҳхондан байрам кунлари "Аёл қалби" қўшиғини кутиб қолинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol