Зиёда ашаддий мухлисидан азият чекди?!

Сана: 15.07.2014 4373 қайноқ

Зиёда барчани лол қолдиришга қарор қилган кўринади. Янги тақдим этилган клипни томоша қилсангиз кутилмаган лавҳалар дилингизга қувонч бағишлаши аниқ. 

“Ассалом” номли таронасига видеоклип суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Бугун мазкур видео тайёр ҳолатда сайтимиз орқали премьера қилинмоқда. 

Наримон Султонходжаев режиссёрлиги остида тасвирга олинган клип сюжети хазиломуз тарзда. Наримон Султонходжаев нафақат маҳоратли клипмейкер, балки маҳоратли актёр эканлигига ҳам амин бўласиз.

Бундан ташқари, клипмейкер Зиёданинг ашаддий мухлиси эканлигини барчага намойиш қилмоқда. Очиғи, биз учун ҳам кутилмаган бу янгилик мухлисларга ҳам маъқул келса ажаб эмас.

Севимли хонандаси билан бир донагина суратга тушиш истаги бўлган ашаддий мухлиснинг кечинмалари томошабинга ёқимли кайфият ва бир олам завқ бағишлайди. Компьютер графикасидан моҳирона фойдаланилганини алоҳида эътироф этиш зарур. 

Зиёданинг клипдаги образини алоҳида таъкидлаш зарур. Сабаби бундай кўринишда Зиёдани шу вақтгача ҳеч ким кўрмаганлиги аниқ. Айтиш керак, ўзгача йўналишда намоён бўлиш Зиёда учун ярашган ва бу таваккалчилик хонандага омад олиб келса ажаб эмас. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol