"Иссиқ нон" картинасининг катта экранларда намойиши бошланди

Сана: 19.12.2018 1609

"Иссиқ нон" картинасининг катта экранларда намойиши бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилаётган фильмлар сифати, долзарблиги, хилма - хиллигини оширишга катта эътибор қаратилган бўлиб, йил давомида тарихий, ҳарбий ватанпарварлик, замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва оддий инсон тақдири ифодаланган картиналарни томошабинлар ихтиёрига ҳавола етиб келмоқда. Иқтидорли режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” бадиий фильми ҳам шулар жумласидандир. Бу картинани “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг кино ихлосмандларига яна бир совғаси деб бемалол айтишимиз мумкин. Мазкур фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ниҳоят халқимиз учун мўлжалланган премьераси анъанага кўра ўтказилди. Унда асосий ролларни Мунаввара Абдуллаева, дебютант актриса Зарина Эргашева, актриса Феруза Саидова ва кўплаб актёр-актрисалар ижро этишган. “Иссиқ нон” бадиий фильмида Зулфия исмли ўспирин қиз ҳақида ҳикоя қилинади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol