“Иссиқ нон” фильмининг ёпиқ премьераси ўтказилди

Сана: 16.12.2018 2269

“Иссиқ нон”  фильмининг ёпиқ премьераси ўтказилди

Кинорежиссёр Умид Ҳамдамов “Иссиқ нон” номли бадиий фильмини тақдим этади. Картина “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “Ўзбекфильм” ДУК билан ҳамкорликда суратга олинган. Жорий йилнинг 15 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда “Иссиқ нон” номли бадиий фильмнинг фақат оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тақдимоти ва намойишидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Фильм ОАВ мутахассисларига катта қизиқиш уйғотди. Матбуот анжумани савол жавоблар шаклида ўтказилди. Бу ҳақида  “Ўзбеккино” МА матбуот хизмати маълум қилди.
“Иссиқ нон” бадиий фильмида Зулфия исмли ўспирин қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг онаси рўзғор ташвишида шаҳарда ишлашга мажбур. Зулфия қишлоқда бувисининг қарамоғида яшайди. Атрофида юз бераётган адолатсизликлар-у ёлғонлар унинг ёш қалбида исён уйғотади ва уларга қарши курашиб, онасининг ёнида бўлишни ва хорижга ишлагани кетган тоғасини топишни ўзи олдига мақсад қилиб қўяди.
“Иссиқ нон” бадиий фильмининг катта тақдимоти 18 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol