Каниза ва Элвин Мирзезадедан навбатдаги дуэт

Сана: 06.12.2018 1699

Каниза ва Элвин Мирзезадедан навбатдаги дуэт

Хонанда Каниза Озарбайжонлик ҳамкасби, хонанда Элвин Мирзезаде билан иккинчи дуэтини куйлагани ва унга клип тасвирга олингани ҳақида маълум қилган эдик. Орадан кўп ўтмай, хонандалар мазкур ижод намуналарини халқимиз ҳукмига ҳавола қилишди. Тарона "Ҳасрат ўлдирар мани" деб номланган. Қўшиқ учун клип трек услубида тасвирга олинган. Унда хонандалар бир нечта образларда намоён бўлишиди. Шунингдек тарона мос кичик сюжетлар билан ҳам бойитилган. Муслимбек Ризо режиссёрлигида тасвирига олинган клип оператори Абдувоҳид Ражабов. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Фарид Фетуллаевга тегишли. Аранжировкачи эса Рубаил Азимов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol