Беҳруз Тоҳировнинг ижодида нима гап?

Сана: 28.11.2018 123

Беҳруз Тоҳировнинг ижодида нима гап?

Ёш ва истеъдодли хонанда Беҳруз Тоҳиров яқиндагина "Эй ёр" таронаси ва унга ишланган клипини намойиш қилган эди. Ҳаттоки, хонанданинг мазкур ижод намунаси ёшлар орасида оммалашишга ҳам улгурди. Бундан илҳомланган Беҳруз Тоҳиров яна бир нечта тароналарни яратиш устида ишларни бошлаб юборди. Ижодкорнинг продюсери Нилуфар Худойбердиеванинг берган маълумотларига қараганда, унинг бир эмас иккита қўшиғи тайёр бўлиш арафасида. Композицияларни доимий ҳамкори Сардор Қарахаджаев билан ҳамкорликда ёзмоқда. Яратилаётган қўшиқлардан бирига видеоклип тасвирга олиш ҳам режага киритилган. Демак, Беҳруз Тоҳировдан премьералар кетма кетлигини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol