Нилуфар Усмонова билан бирга ҳаётдан завқланинг!
www.popcorn.uz сайти бугун эътиборингизга гўзалликка тўла видеоклипни эътиборингизга ҳавола этади.
Ҳаётдан завқланиб яшаш сирини яхши англаган Нилуфар Усмонова бу бахтни ўз қўшиқлари клиплари орқали тақдим этишга қарор қилган кўринади.
Яқинда хонанда томонидан яратилган “Куйла” номли тарона ва унга ишланган клип ҳар қандай инсон қалбидан жой ола билади.
Айниқса айни пайтдаги ёз жазирамасида инсонлар кўнгли ёришиб, қуёш нуридан баҳра оладиган даврда бундай қўшиқлар инсон руҳиятини ва кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилади.
Маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олинган видеоклип трек йўналишида бўлса-да, унинг юқори сифати ва энг асосийси Нилуфар Усмонованинг образлари томошабин учун қизиқарли бўлиб, бир олам завқ бағишлайди.
Клипни томоша қила туриб, беиҳтиёр Нилуфар Усмонова билан биргаликда куйлаш истаги пайдо бўлса ажаб эмас. Гўзал ва нозик дид билан танланган турли образлар эса сизга ҳам маъқул келиши аниқ.
Бир сўз билан айтганда, Нилуфар Усмонованинг "Куйла" номли таронасига ишланган видеоклипини томоша қилишни тавсия этамиз.