“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Сана: 21.12.2013 3955 қайноқ

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалариКуни кеча “Истиқлол” санъат саройига ташриф буюрган инсон тантанали тақдирлаш маросими гувоҳига айланди.

Хабарингиз бор, ушбу муҳташам саройда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги шунингдек, бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Эътироф-2013” мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Ушбу маросимда санъат, маданият, журналистика, бадиий ижод, дизайнерлик ҳамда спорт соҳаларида улкан ютуқларга эришган фаол ижодкорлар муносиб рағбатлантирилди. Аввало тантананинг очилиши театрлаштирилган саҳна кўриниши билан очилганлигини айтиш керак. Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Машҳурбек Муҳаммадали ўғли дастлабки бошловчилар вазифасини бажаришди. Гап шундаки, дастур давомида бошловчилар таркиби машҳур кишилардан иборат жуфтлик ёки трио сифатида алмашиб турди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Маросимда дастлаб “Энг моҳир мумтоз қўшиқ ижрочиси” аниқланди. Мукофот Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиевга топширилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Шундан сўнг, миллий тароналар дастурни давом эттирди. Хусусан, “Уммон” гуруҳи йигитлари машҳур “Шаҳрисабз” қўшиғини рус тилида ижро этишди. Насиба Абдуллаева ўзининг чиқиши билан кўҳна Самарқанд шаҳрини тараннум этди. Пойтахтимиз Тошкент, қолаверса, Ўзбекистонимиз шарафига “Элдидо” гуруҳи қўшиқ куйлади. Ижро этилган қўшиқларга саҳналаштирилган рақс ҳам ўзгача бўлиб, айрим чиқишларда замонавий ва миллий рақслар мутаносиб тарзда уйғунлаштирилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Рамзий маънода дастурнинг кейинги қисмида бошловчилик қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Мансур Тошматов ва Насиба Абдуллаевага топширилди. Улар бирин-кетин бир неча номинация номзодларини эълон қилишди. “Йилнинг энг яхши рассоми” йўналишида ғолибни аниқлаш учун саҳнага Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур таклиф этилди. У ғолиб конвертини очар экан, “Art trio” рассомлар жамоаси мукофотга лойиқ топилганлигини маълум қилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Йилнинг энг яхши дизайнери” йўналишида ғолиблик Марина Бородинага насиб этди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Йилнинг энг моҳир амалий санъат устаси” номинацияси номзодлари эълон қилинганида, барча ўз тахминини баён қилиб, ғолиб номини билишни кутганини сезиш қийин эмас эди. Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев мукофот Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқ Файзуллаевга лойиқ кўрилганини эълон қилгач, томошабинлар олқишлари янада кучайиб кетди. Ортиқ Файзуллаев меҳнати чинакам маънода “Эътироф”га лойиқ топилганини барча ижодкорлар таъкидлади.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Бошловчилик навбатини Акмал Мирзо, Баҳодир Мағдиев, Зиёвуддин Аҳмаджонов ва Жамшид Умрзоқов қўлга олиб, илк навбатда “Йил телелойиҳаси” номинацияси номзодларини эълон қилишди. Ғолибни аниқлаш эса Ўзбекистон Республикаси маданият ҳодими Дилором Умаровага топширилди. “Эътироф-2013” мукофоти Шуҳрат Қаюмовга “Тарннум” кўрсатуви учун берилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари
“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Энг яхши телелойиҳа номи эълон қилингандан сўнг, “Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси” ғолиби аниқланди. Ушбу йўналишда мукофот “Аждодлар заковати” радиолойиҳаси учун Шоҳиста Толиповага насиб этди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Йилнинг энг фаол телерадио ва тадбирлар бошловчиси” номинацияси ғолибини аниқлаш учун саҳнага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Галина Мельникова таклиф этилди. Галина Мельникова “Эътироф” каби бундай мукофот Давлатимиз томонидан ижодкорларга қаратилаётган юксак эътиборнинг натижаси эканини таъкидлаб ўтди ва ғолиб конвертини очиб, Саида Давлетова ушбу мукофотга лойиқ топилганин маълум қилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Йилнинг энг яхши бадиий асар муаллифи” ғолибини Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир аниқлаб берди. Натижаларга кўра, ғолиблик Искандар Султоновга насиб этди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Кетма-кет номинациялар эълон қилинган вақтда бироз пайдо бўлган бўшлиқни мафтункор Шаҳзода тўлдириб берди. “Қўллар тепага” таронасининг илк ноталари янграши биланоқ томошабинлар янада жонланиб, кўпчилик юзига табассум югурди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Афсонавий “Болалар” гуруҳи ва Тоҳир Содиқов томонидан машхур “Керак эмас шахло кўзларинг” номли таронасининг ўзгача варианти куйланганда, кўплаб томошабинлар ушбу хит таронани биргаликда куйлашга ҳаракат қилишди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Ойбек ва Нигора ҳамда “Мирзо театри” актёрлари Ҳалимахоним ва Шукрулло Исроилов барчанинг кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилиш билан бирга, “Йилнинг энг яхши опера ижрочиси” номзодларини ҳам эълон қилишди. Самандар Олимов энг яхши опера ижрочиси дея топилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Театр соҳасида энг яхши актёрни аниқлаш учун саҳнага машҳур актриса Раъно Ярашева таклиф этилди. Раъно Ярашева мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга топширди. Албатта актёрдан кейин, “Йилнинг энг яхши театр актрисаси” ҳам аниқланди. Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ғолибни эълон қилиш учун саҳнага чиқди. Конвертни оча туриб, Ёқуб Аҳмедов бир оз ҳазил қилиб, барчанинг, айниқса, номзодлар ҳаяжонини янада оширди. Мукофот Холиқназарова Лизахонга топширилди. “Йилнинг энг яхши театр режиссёри” номинанациясида ғолиблик Ҳайдарали Қосимовга насиб этди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари
“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Дастурни ёш ижрочилар қизиқарли чиқишлари билан давом эттиришди. “Йилнинг энг яхши кино актёри” номини эълон қилиш учун саҳнага машҳур кино ва театр актрисаси Лола Элтоева таклиф этилди. Толибжон Мўминов “Эътироф” мукофотига лойиқ деб топилди. “Йилинг энг яхши актрисаси” номини Эркин Комилов эълон қилди. Ғолиб бўлишини кутмаган Раъно Шодиева қувончини яширмади. “Йилнинг энг яхши кино режиссёри” номзодлари эълон қилинганида, кўпчиликнинг тахмини билан хайъат аъзоларининг фикри бир ҳил чиқди. “Одноклассники.ру”, “Алданган аёл”, “Тубанлик” каби ўткир сюжетли фильмлар режиссёри Ҳилол Насимов “Эътироф” мукофотини қўлга киритди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари
“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Эътироф-2013” маросими ҳақиққаттан байрамга айланди. Анча вақтдан бери санъат соҳасида камнамо бўлиб қолган Рашид Ҳолиқов ва “Шаҳзод” гуруҳи ҳали ижод соҳасини тарк этмаганлигини исботлади.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Шу куни Севара Назархоннинг чиқишини ҳеч ким кутмагани аниқ. Севара Назархон эса барча дилларни қувонтириб, “Улуғимсан Ватаним” қўшиғини ижро этди. Унга деярли бутун зал, хусусан, ижодкорларнинг барчаси ўз жойларидан туриб жўр бўлишди. Олқишлар сонини сўз билан ифодалаш мушкул...

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Навбат спортчилар блокига келди ва энг биринчи “Спорт Маликаси” аниқланди. Теннис соҳасида улкан ютуқларга эришаётган ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ушбу йўналишда “Эътироф”га лойиқ деб топилди. “Йилнинг энг ёш спортчиси” номини эълон қилиш учун саҳнага Лола таклиф этилди. Конвертни ҳаяжон билан очган Лола, дзюдо бўйича Осиё ўйинлари ғолиби Достон Рўзиев мукофотни қўлга киритганини тантанали равишда эълон қилди. Дзюдо мураббийси Вячеслав Перетейко “Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” деб топилди. “Йилнинг энг яхши спортчиси” номинациясида мукофот Руслан Нуритдиновга топширилди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари
“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Янги йилга саноқли кунлар қолганида ўтказилган мазкур маросим қорбобосиз ўтиши мумкин эмас эди. Бироқ “Эътироф-2013” тантанали тадбирида ҚорбобоЛАРнинг чиқиши маросимга ўзгача шукуҳ бағишлади.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Санъат соҳасида рақснинг ўрни ўзгачадир. Рақс орқали сўзсиз ҳам фикрларни баён қилиш мумкин. Регина Давлетова “Йилнинг энг яхши раққосаси” йўналишида ғолиб бўлди. Рақс борасида профессионал раққосалардан қолишмайдиган Лола “Love me” таронаси билан саҳнага чиққанида катта олқишлар уни кутиб олди. Рақсбоп таронага томошабинлар ўтирган жойларида рақсга тушдилар.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитованинг биргаликдаги чиқиши барчанинг қизиқишини уйғотди. Сабаби Озодбек Назарбеков “Сарсон” таронасининг мусиқаси билан Гулсанам Мамазоитованинг “Ажаб-ажаб” қўшиғининг сўзларини ижро этган бўлса, Гулсанам Мамазоитова ҳам аксинча унга жавобан қўшиқ сўзларини алмаштириб куйлади.  Ўзгача дуэтдан сўнг Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова тадбирда бошловчилик вазифасини бажардилар. Улар “Йилнинг энг яхши эстрада гуруҳи” номинацияси номзодларини эълон қилишди. Бу йўналишда мукофот турли жанрларда бемалол куйлай оладиган “Элдидо” гуруҳига насиб этди.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросимининг кутилмаган туҳфалари

“Эътироф-2013” мукофотига лойиқ топилган Зиёда кўз ёшларини тия олмади. Ҳақиқий қувончни унинг кўзлари айтиб турди. Умуман олганда, “Эътироф-2013” тақдирлаш маросими жаннатмакон ўлкамизнинг ҳақиқий ижодкорлари-ю спортчиларини муносиб тақдирлаган мукофотга айланди. Ташкилий масалалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, саҳнанинг декорацияси ҳамда таклиф қилинган меҳмонларнинг кириши аъло даражада амалга оширилган. Бу маросимнинг давомини кутаётганлар кўпчиликни ташкил этаётганлигини таъкидлаш зарур. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol