Ягонадан ҳароратли видеоклип премьераси

Сана: 11.07.2014 1485 қайноқ

Яқиндагина Ягонанинг янги видеоклипидан олинган видеотрейлерни эътиборингизга ҳавола қилгандик. Бугун ушбу клип тайёр ҳолатда сайтимиз орқали эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Тимур Примқулов томонидан суратга олинган ва тайёрланган клип сифатли кадрлари билан томошабинни ўзига жалб эта олади. Сюжет ҳамда трек жанри ўзаро ҳамоҳангликда яратилган клипда икки севишган инсонлар ўртасида ҳаётда рўй бериб турадиган кичик лавҳа тасвирланган.

Ягонадан ҳароратли видеоклип премьераси

Айтиш керакки, бу лавҳа клип орқали гўзал тарзда талқин этилган. Ҳам рашқ, ҳам ғазаб, ҳам юқори ҳароратли муҳаббат акс этган видеода Ягонанинг кўриниши ҳам мутлақо ўзгача тарзда намоён бўлган. 

Ягонадан ҳароратли видеоклип премьераси

 Клипда Ягонанинг образини яратишда стилист Лидия Андрэ ёрдам берди. Бу кўриниш сизга ҳам маъқул келиши аниқ. 

Аввало айтиш керакки, Ягонанинг “Ҳарорат” номли мазкур таронаси хонанда мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлиб, кўпчиликнинг талабига сабаб бўлмоқда. Ягонадан янги клипни сайтимиз орқали томоша қилинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol