Ёш ижодкор Сабина Турсуновадан премьера

Сана: 21.11.2018 226

Ёш ижодкор Сабина Турсуновадан премьера

“The Cover Up” лойиҳасининг 3 мавсуми орқали кўпчиликка таниш бўлган Сабина Турсунова янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипини тақдим қилди. Тарона "Атрофимда" деб номланади. Қўшиқ илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Ушбу ижод маҳсулининг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Сабина Турсуновага тегишли. Аранжировкасини эса Азиз Жабборов ишлаган. Клип режиссёри Ваҳоб Норбўтаев.
Маълумот учун, Сабина Турсунова Ботир Зокиров номидаги жаз оркестрининг солисти. У Чехия ва Россияда ўтказилган Халқаро мусобақаларнинг 3 карра лауренти, унда Гранпри, биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol