“Озод юрт тўлқинлари” XI анъанавий медиа-фестивалида муносиблар тақдирланди

Сана: 22.11.2018 1764 қайноқ

21 ноябрь куни “Келажак – бугундан бошланади” шиори остида “Озод юрт тўлқинлари” XI анъанавий медиа-фестивали ташкил этилди. Фестивал янги форматда нишонланди. Фестивалда миллий журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшаётган нодавлат телерадиоузатувчиларнинг энг яхши ижодий ва техник ходимлари “Инновацион ёндашув учун”, “Оилавий қадриятлар доим трендда”, “Тезкор, аниқ ва батафсил”, “Марказда ёшлар”, “Ҳудудда етакчи”, “O‘zEOAVMAнинг энг яхши медиа лойиҳалари” номинациялар бўйича телестанция ва радиостанция вакиллари такдирланишди. Жумладан “Инновацион ёндашув учун”, номинацияси бўйича ғолибликка "Ўзбегим Таронаси" радиоси муносиб деб топилди.
Шунингдек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини ёритишда фаол ҳамкорлиги учун”, “Нодавлат телерадиоузатувчилар ривожига қўшаётган ҳиссаси учун”, “O‘zEOAVMA билан ишончли ва узоқ йиллик ҳамкорлиги учун”, “Болалар ва ёшлар йўналишидаги фаол ҳамкорлик учун”, “O‘zEOAVMA билан самарали ижтимоий шериклик учун” номинациялари бўйича эса ҳамкор ташкилотлар тақдирланишди. Ғолибларга “Озод юрт тўлқинлари” ҳайкалчалари, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol