Тўлқин Жабборовнинг концертига оз қолди

Сана: 19.11.2018 216

 

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Соғинганимга ишон" номли дастурини тақдим қилади. Айни дамда катта тайёргарлик кўрилаётган мазкур концертга саноқли кунлар қолди. Шу билан бирга хонанда яқиндагина премьера қилган "Соғинганимга ишон" номли қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдирди. Яқин кунларда премьера қилиниши кутилаётган видео асар барчага манзур келишига хонанда катта умид боғлаган. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бу қўшиқ туркман, тожик тилларида ҳам куйланди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol