Муниса Ризаева яккахон концерти кунларини маълум қилди

Сана: 18.11.2018 307

Муниса Ризаева яккахон концерти кунларини маълум қилди

Эстрадамиз юлдузи Муниса Ризаева жорий йилда концерт тақдим этишни режалаштирмаган эди. Бироқ, кўп сонли мухлисларининг талаб ва истакларига биноан концерт беришни лозим топди. Бугун кутилаётган концерти кунларини маълум қилди. Декабрь ойининг 24, 25 кунлари пойтахтимизда жойлашган "Наврўз" ресторанида, жонли ижрода бўлиб ўтадиган дастур "Янги йил эртаги" деб номланади.
"Бу йил концерт ўтказиш режамда йўқ эди. Аммо кўп сонли илтимослардан сўнг йўқ дея олмадим. Бу сафар концертни ноодатий ўтказишга қарор қилдим. Сизларга жонлироқ, илиқроқ ва байрамона бирор нима қилмоқчи бўлдим. Сизлар учун махсус совға тайёрлаяпман. Костюмлаштирилган мюзикл. У ерда нафақат куйлайман. балки, ўйнайман ҳам, сизларга янги йил шукуҳини бахш этаман. Сизни фуршет столи ва ажойиб мусиқа, Қорбобо ва бошқа совғалар кутади." дейди хонанда берган маълумотида.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol