"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 17.11.2018 311 қайноқ

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Машхур адиб Чингиз Айтматовнинг "Сарвқомат дилбарим" номли қиссаси асосида Ўзбек ҳамда Қирғиз кино ижодкорлари ҳамкорликда янги фильм суратга олишди.

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

“Сарвқомат дилбарим” номли мазкур фильмга бағишланган матбуот анжумани ва фильм тақдимоти Алишер Навоий киносаройида ўтказилди. 

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Матбуот анжуманида таниқли ва ёш киноижодкорлар, режиссёрлар, киношунослар, Қирғизистондан ташриф буюрган киноижодкорлар, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, ОАВ ходимлари, телерадио, интернет журналистлари ҳамда мустақил блоггерлар иштирок этишди. Картина ижодкорлари шу куни журналистларни қизиқтирган барча саволларга юзма-юз туриб жавоб бердилар. 

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Шу куни тақдимот маросими чинакам дўстлик байрамига айланиб кетди. 
Ўзбекистон Республикасидаги Қирғиз маданий маркази томонидан ташкил этилган қирғиз ҳунармандчилик кўргазмаси тақдимотга ташриф буюрган санъат аҳлига катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек тақдимотдан олдин ижро этилган қирғиз ва ўзбек тилларидаги куй ва қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди. 

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, режиссёр Сарвар Каримов. Тасвирчи Иззатилла Лутфуллаев. Бош ролларда Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, Мадина Талипбек, Элина Абай қизи, Нигора Каримбоева, Матёқуб Матчонов ва бошқалар иштирок этишган.

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

"Сарвқомат дилбарим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol