Виа Мароканд "Торимнинг сири"

Сана: 16.11.2018 2492 қайноқ

Виа Мароканд "Торимнинг сири"

Яқиндагина Виа Мароканднинг ижодий янгиликларини тақдим этиб, ёзилаётган янги қўшиқлари ҳақида маълумот берган эдик. Орадан кўп ўтмай, улар қайноқ ижод намуналаридан бирини мухлисларига армуғон қилишди. Қўшиқ "Торимнинг сири" деб номланган бўлиб, юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Аъло даражада кутиб олинган мусиқий асар  учун ижодкорлар видеоклип тасиврга олдиришга ҳам улгуришди. Клипни композиция билан биргаликда намойиш қилишди. Кайфиятни кўтарувчи, ноодатий сюжетли клиплари билан томошабинларни ҳайратлантириб келаётган Виа Мароканднинг ушбу ижод намунаси ҳам барчани лол қолдирса ажаб эмас. Клипда Жавлон Шодмонов, Аҳмад Темуров, Севара Солиева бош ролларни ижро қилишган. Қўшиқ муаллфилари эса Элдор Қаюмов ва Ботир Алиев. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol