Нилуфар Усмонова ва Шоҳруҳхондан ваъда қилинган қўшиқ премьераси

Сана: 09.11.2018 1201 қайноқ

Нилуфар Усмонова ва Шоҳруҳхондан ваъда қилинган қўшиқ премьераси

Эстрадамиз юлдузлари Нилуфар Усмонова ва Шоҳруҳхон маълумки, бундан 12 йил олдин "Барча шодлик сенга бўлсин" номли дуэт куйлашганди. Орадан йиллар ўтиб, икки ижодкор бу мусиқий асарни янгича талқинини яратиб, Шоҳруҳхоннинг жорий йилдаги яккахон концерт дастурида ижро қилишганди. Концерт давомида бу таронани премьера қиламиз деб ваъда ҳам беришганди. Мана шу кун етиб келди. Бугун Шоҳруҳхон ва Нилуфар Усмонова ижросидаги "Барча шодлик сенга бўлсин" қўшиғи юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали жаранг сочди. Аъло даражада кутиб олинган дуэт Эркин Воҳидов сўзи, Юлдуз Усмонова мусиқаси ёзилган. Композициянинг янги сайқали Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol