"Ота рози" фильмининг саундтреки намойиш қилинди

Сана: 08.11.2018 1415

"Ота рози" фильмининг саундтреки намойиш қилинди

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов ва Хўжа гуруҳи "Тунларим бедор" номли қўшиғини премьера қилиб, барча мухлисларини қувонтирганди. Қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топиб улгурган мусиқий асар маълумки, режиссёр Рустам Саъдиевнинг "Ота рози" фильмининг учун саундтреки ҳисобланади. Куни кеча ижодкорлар ушбу саундтрекни клипи билан намойиш қилишди. Клип трек ва сюжетни ўз ичига олади. Сюжет фильмнинг энг қизиқарли лавҳалари билан бойитилган.
Мазкур ижод маҳсулининг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, клип режиссёри Рустам Саъдиев, оператор Дилмурод Турдибоев, қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Дилноза Боймуҳаммедовага, аранжировкаси эса Жалолхон Сайфуллаевга тегишли.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol