"Scorpion" фильмининг намойиши бошланадиган сана маълум бўлди

Сана: 01.11.2018 1668

"Scorpion" фильмининг намойиши бошланадиган сана маълум бўлди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинган "Scorpion" фильми 27-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Prologue" халқаро кинофестивали доирасида премьера қилиниши режалаштирилгани кўпчиликка сир эмас. Узоқ вақт давомида суратга олинган фильм ҳали катта экранларга чиқмасиданоқ шов-шувларга сабаб бўлди. Аввалига машхур турк актёри Мурат Йилдиримнинг ушбу картинада рол ижро этгани барчани ҳайратлантирди. Сўнг фильм учун Россиялик таниқли хонанда Валерия мазкур картина учун саундтрек куйлади. Мазкур фильмни сабрсизлик билан кутаётган кино ихлосмандлари учун яна бир янгилик. Мазкур кино асарнинг катта экранларда намойиши бошланадиган санаси маълум бўлди. "Scorpion" фильмини 1 декабрдан бошлаб, юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмда Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева, Карим Мирҳодиев, Фарҳод Абдуллаев ва бошқа бир қатор маҳоратли актёрлар жамоаси бош ролларни ижро этишган. Шунингдек, турк актёри Мурат Йилдирим ҳамда Россиялик актёр Вячеслав Разбегаев ҳам фильмда иштирок этган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol