25 - 26 октябрь: Қирғиз киноси Тошкентда.

Сана: 25.10.2018 1805

25 - 26 октябрь: Қирғиз киноси Тошкентда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон. Ушбу икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, кўплаб масалалар бўйича ҳамфикрлиги, ҳамкорликка интилишининг муштараклиги туфайли барча соҳалардаги ҳамкорлик мустаҳкамланди. Шу қаторда маданият соҳасида ҳам.
2018 йилнинг 25 - 26 октябрь кунлари, Алишер Навоий номли киносаройида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Қирғизистон Республикаси Ахборот ва туризм вазирлиги ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида Қирғизистон Республикаси маданияти ва санъати кунлари доирасида "Қирғиз киноси кунлари" фестивали бўлиб ўтади. Унда бир нечта қирғиз режиссёрлари томонидан суратга олинган бадиий фильмлар намойиши қилинади. 25 октябрь куни фестивальнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Қуйида фестивалда намойиш этиладиган фильмлар номи ва вақти кўрсатиб ўтилган;
«Саякбай» - режиссёр Эрнест Абдижапаров, 2017 й. 25.10.2018г. в 16.30

«Курманжан Датка» - режиссёр Содиқ Шер-Нияз, 2014 й. 25.10.2018г. в 19.00

«Қизил олма» - режиссёр Толомуш Океев, 1975 й. 26.10.2018г. в 17.00

«Сутак» - режиссёр Мирлан Абдикаликов, 2015 й. 26.10.2018г. в 19.00

Эслатиб ўтамиз, қирғиз киносаенсларига кириш бепул. Сизларга ёқимли томоша тилаймиз!
Алишер Навоий номли киносаройи Матбуот хизмати.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol