Тўлқин Жабборовдан кутилмаган туҳфа

Сана: 24.10.2018 3384

 

Шу кунларда ноябрь ойи сўнггида "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов янги қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола қилди. "Соғинганимга ишон" деб номланган мусиқий асар юртимизнинг етакчи радиотўлқинларининг премьера лойиҳаларида аъло даражада қарши олинди. Муслим Али сўзи, Мусахон Нурматов мусиқаси, Азиз Ҳолмуродов ва Нодир Умаров аранжировкаси билан ёзилган қўшиқ мухлисларга манзур келишига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз, 29, 30 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт ҳам айнан шу қўшиқ номи билан аталган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol