"Истанбуллик миллиардер" фильмини қарши олишга тайёрмисиз?

Сана: 17.10.2018 3397

"Истанбуллик миллиардер" фильмини қарши олишга тайёрмисиз?

Аввалги хабарларимизда "Истанбуллик миллиардер" фильми суратга олинаётганлиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Ниҳоят ушбу картинанинг катта экранларда намойиш этиладиган санаси маълум бўлди. 10 ноябрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида мазкур кинофильмдан баҳраманд бўлишингиз  мумкин. Картина Озод Шамс режиссёрлигида тасвирга олинган. Продюсер Руслан Мирзаев. Комедия жанридаги кино Истанбулда ва юртимизда суратга туширилган. Фильмда бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхайиров, Умид Иргашев, Ситора Алимжонова, Асқар Ҳикматов ва бошқалар ижро қилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol