“PROlogue – 2018” халқаро кинофестивали бўлиб ўтади

Сана: 13.10.2018 3862 қайноқ

“PROlogue – 2018” халқаро кинофестивали бўлиб ўтади

27-30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “PROlogue – 2018” халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Илк бор Халқаро мақомда ўтказилаётган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилмоқда. Фестиваль танлов дастури Тўлиқ метражли бадиий фильмлар халқаро танлови, қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови, қисқа метражли бадиий миллий фильмлар танловидан иборат. Фестиваль доирасида, конференциялар, мастер-класслар, брифинг, кино соҳасига боғлиқ давра суҳбатлари ва ретро фильмлар намойиши бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. Халқаро ҳакамлар томонидан Энг зўр деб топилган фильм кинофестиваль Гран-Присига сазовор бўлади. Шунингдек, фестивалда бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.
«PROlogue» Халқаро кинофестивалининг асосий диққати ёшлар учун долзарб бўлган мавзулар кўтарилган фильмларга қаратилган. Асосий урғу ёш киночилар ижодига, уларнинг янгича қарашлари, ўзига хос бадиий тил билан эски мавзуларга бошқа ракурсдан назар ташлаш қобилиятига берилади.
Иштирок учун талабномалар 2018 йил 27 октябригача қабул қилинади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol