“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Америка Қўшма Штатларида маҳорат сабоқларини олиб қайтган делегация аъзолари билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Сана: 11.10.2018 1098

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Америка Қўшма Штатларида маҳорат сабоқларини олиб қайтган делегация аъзолари билан матбуот анжумани ташкил этилди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан бир гуруҳ ўзбек киноижодкорлари кино соҳасидаги илғор ютуқларни ўрганиш мақсадида ижодий сафар билан Америка Қўшма Штатларида бўлиб қайтишди. Халқаро миқёсдаги келишилган ҳамкорликлар, келажакдаги режалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлардан кенг оммани хабардор қилиш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарияти иштирокида маҳорат сабоқларини олиб қайтган делегация аъзолари билан матбуот анжумани ташкил этилди.

АҚШ кинематография намоёндалари билан ишчи муносабатларни ўрнатиш ва миллий кинематография вакилларининг АҚШнинг етакчи кинематография марказларида тизимли асосда малака оширишларини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш мақсадида кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, кинопродюссер Зафар Юлдашев, кинооператор Жаҳонгир Ибрагимов ва Агентликнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш хизмати раҳбари Ғолиб Неъматов жорий йилнинг 20 сентябридан 4 октябригача Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес ва бошқа бир қатор шаҳарларида 14 кун муддатга хизмат сафарига юборилди. Делегация “New York film academy”да ва Лос-Анжелес шаҳридаги “The Los-Angeles film school” мактабида бўлиб, академиянинг ўқув жараёни ва талабаларнинг ижодий ишлари билан танишдилар. Дарс жараёнида иштирок этишиб ўқув жараёнидаги актёрлик маҳорати, кинопродюсерлик, кинооператорлик ва анимация йўналишларидаги АҚШ тажрибасидан маҳоратларини оширишди.
Анжуманда улар сафар таассуротларини ва эришилган ютуқларни йиғилганларга сўзлаб беришди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol