Ягона клипидан трейлер

Сана: 07.07.2014 3060 қайноқ

Ўзига хос овоз соҳибаси Ягона яқиндагина “Ҳарорат” номли қўшиғини “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали тақдим этди. 

Мазкур қўшиққа Тимур Примқулов томонидан видеоклип ҳам суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Клип келаси ҳафтага тайёр бўлиши маълум қилинди. Хозирча эса клипдан олинган трейлерни сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Ягона клипидан трейлер

Ягонани ўзгача образда кўришни истасангиз, ушбу трейлерни томоша қилинг. Шарқона ҳамда Ягонага мос ўзига хос услубдаги кўриниш сизга маъқул келиши шубҳасиз. Клип ҳам таронага монанд юқори ҳароратда тайёрланиши кутилмоқда. 

Ягона клипидан трейлер

Тошкент вилоятининг бетакрор табиат манзарали акс этган табиат тасвири енгиллик баҳш этиб, яхши кайфиятда бўлишингизни таъминлайди. Трейлерни сайтимиз орқали, шунингдек, Instagram даги POPCORNUZTV профили орқали ҳам томоша қилишингизи мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol