Шаҳзоданинг "Шунчаки" клипини давоми суратга олинди

Сана: 11.10.2018 3504 қайноқ

 Шаҳзоданинг "Шунчаки" клипини давоми суратга олинди

Мафтункор Шаҳзода яқиндагина "Мен ўша" таронаси билан халқимизни қувонтирганди. Қисқа фурсатда мухлислар орасида оммалашиб, тингловчилар қалбини забт этган бу қўшиқ учун видеоклип суратга олинди. "Мен ўша" клипи, хонанданинг "Шунчаки" клипининг давоми сифатида яратилмоқда. "Shoxona Creative Group" томонидан тасвирга туширилаётган видео асар режиссёрлари Сарвар Азимов ва Комил Фозилов. Клип трек ва сюжетдан иборат. Унда бош ролларни Жамшид Исахўжаев ва Зиёда Худойқулова ижро қилмоқда.

 Шаҳзоданинг "Шунчаки" клипини давоми суратга олинди

Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер, стилист - визажист Рената Искандарова. Съёмка жараёнлари пойтахтимизнинг турли гўшаларида бўлиб ўтди. Клип премьера октябрь ойининг сўнгида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Мен ўша" қўшиғи Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган.

 Шаҳзоданинг "Шунчаки" клипини давоми суратга олинди

 Шаҳзоданинг "Шунчаки" клипини давоми суратга олинди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol