Райҳондан янги клип премьераси

Сана: 09.10.2018 3552 қайноқ

Райҳондан янги клип премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон халқимиз эътиборига "Майли манда" номли қўшиғини тақдим қилган эди. Қисқа фурсатда тингловчилар орасида оммалашишга улгурган мусиқий асар учун видеоклип тасвирга олингани ҳақида ҳам маълум қилган эдик. Орадан кўп ўтмай, мазкур клип тайёр бўлди ва томошабинларга намойиш қилинди. Оилавий можаролар, ўринсиз рашк ва унинг оқибатлари мазкур клипда мужассамлашган. Клипда Бобур Йўлдошев, Райҳон Уласенова, шунингдек Райҳон, Якзон такрорланмас образларни яратишган. Клип режиссёри Ёдгор Носиров. Қўшиқ муаллифи эса Шаҳбоз Носиржонов ҳамда Жасур Бадалбоев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol