Беном гуруҳи узоқ кутилган концертини халқимизга намойиш қилди

Сана: 07.10.2018 1111

Шу кунларда бир нечта манзилларда "Чунки бу биз" кино концерти билан меҳмон бўлаётган Беном гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил мухлислари эътиборига узоқ кутилган "Бир муҳаббат қиссаси" кино концертини интернет тармоқлари орқали  тақдим қилди. Бугунги кунгача халқимиз тилидан тушмаган ушбу омадли дастурдан ўнлаб манзилларда томошабинлар баҳраманд бўлишди. Ҳар бир томошабиннинг хотирасида ёрқин лаҳзалар   билан муҳрланган кино концертдан сиз ҳам баҳра олинг. Жонли ижродаги ушбу аншлаг концертдан сўнг "Чунки бу биз" кино концерти билан жорий йилда ҳам барчани ҳайратлантирган гуруҳ вакиллари халқимизни қувонтириш, уларга унутилмас онларни ҳадя этиш ниятида тинимсиз ҳаракат қилишмоқда. Яқин кунларда кутилаётган ижодий янгиликлар,  олиб борилаётган суратга олиш ишлари, сўзимизнинг исботидир. Беном гуруҳига омад тилаймиз ва "Бир муҳаббат қиссаси" кино концертини томоша қилишга чорлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol