Озодбек Назарбеков ташаббуси билан меҳрибонлик уйида концерт уюштирилди

Сана: 04.10.2018 3310

Озодбек Назарбеков ташаббуси билан меҳрибонлик уйида концерт уюштирилди

Хлебушкина номли 22 меҳрибонлик уйида байрам концерт дастури ташкил қилинди. Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ташаббуси билан бир нечта ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган ҳомийлик концерт дастури меҳрибонлик уйи болалари учун ажойиб байрам туҳфаси бўлди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, Меҳрибонлик уйи тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этди.  Жумладан, Ўзбекистон халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, таниқли болалар шоири Анвар Обиджон, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Меҳриноз Аббосова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, хонандалар Баҳром Назаров, Воҳиджон Исоқов, Жасур Умиров ва бошқа хонандалар бу концертга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Санъаткорлар томонидан мамлакатимиздаги Меҳрибонлик  уйларини маънавий оталиққа олинишидан мақсад ёшларни санъат, ижодкорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг дидини, маънавиятини тарбиялаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқаришга кўмаклашиш кўзда тутилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol