Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

Сана: 02.10.2018 1664

Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинаётган "Scorpion" фильми яқин кунларда премьера қилиниши режалаштирилган. Узоқ вақт давомида суратга олинган фильм ҳали катта экранларга чиқмасиданоқ шов-шувларга сабаб бўлди. Аввалига машхур турк актёри Мурат Йилдиримнинг ушбу картинада рол ижро этаётгани барчани ҳайратлантирди. Энди эса фильм учун Россиялик таниқли хонанда Валерия мазкур картина учун саундтрек куйлади. Қўшиқ "Возьми мою руку" деб номланади. Фильм режиссёри Мухлиса Азизованинг ижтимоий тармоқларда қолдирган изоҳларига кўра, саундтрекни тасвирга олиш жараёнлари аъло даражада ўтган ва Валерия билан ишлаш унга жуда ёққан.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмда Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева, Карим Мирҳодиев, Фарҳод Абдуллаев ва бошқа бир қатор маҳоратли актёрлар жамоаси бош ролларни ижро этишган. Шунингдек, турк актёри Мурат Йилдирим ҳамда Россиялик актёр Вячеслав Разбегаев ҳам фильмда иштирок этган.

Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

Россиялик таниқли хонанда "Scorpion" фильми учун саундтрек куйлади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol