Улуғбек Раҳматуллаев "Бемеҳргинам" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Сана: 24.09.2018 3028

Улуғбек Раҳматуллаев "Бемеҳргинам" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев бир неча кун олдин "Бемеҳргинам" номли мусиқий асарини мухлисларига туҳфа қилган эди. Қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топиб улгурган композиция учун хонанда ҳеч кечиктирмасдан, видеоклип суратга олдирди. Клип режиссёри Дилмурод Агзамов. Хонанда бу клипмейкер билан илк бор ҳамкорлик қилмоқда. Тасвирчи Рустам Муродов. Клипда бош ролни Шаҳзода Матчанова ижро қилмоқда. Суратга тушириш ишлари ўта қизиқарли кечди. Ижодий гуруҳ тасвирга олиш жараёнларидан фото ва видеолавҳаларни улашдилар. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда яна бир клипмейкер Рауф Набиев билан ҳам "Делам" қўшиғи учун клип суратга олдирди. Яқин кунларда намойиш этиладиган клиплар кетма кетлиги халқимизга манзур келади деб ўйлаймиз ва хонандага куч-қувват тилаб қоламиз. Кутинг ва кузатиб боринг.

Улуғбек Раҳматуллаев "Бемеҳргинам" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Улуғбек Раҳматуллаев "Бемеҳргинам" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Улуғбек Раҳматуллаев "Бемеҳргинам" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol