Ботир Яминов кўнглига яқин қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этди

Сана: 05.07.2014 3012 қайноқ

Айни пайтда Ботир Яминовнинг томонидан яратилган энг сўнгги қўшиқ “Гулим” таронаси бугунги кунда кўпчиликка маъқул бўлмоқда.

Ушбу таронага видео суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Бугун эса сайтимиз орқали унинг премьерасини қарши олишингиз мумкин.

 

Ваъда қилинганидек, қизиқарли сюжет томошабинга ёқимли онларни тақдим эта олади. Клипда хазиломуз саҳналар ҳам қўлланилган бўлса-да, таъсирчан руҳда тайёрланган. Романтика билан бошланган клип кутилмаган ечим билан якун топади.

Икки севишган қалбнинг муҳаббат қиссаси балки кимдир учун таниш бўлар?! Буни билиш учун эса видеоклипни томоша қилишни тавсия этамиз. Ботир Яминов ижодидаги ўзгача клип Санжар Маткаримов ғояси ва режиссёрлиги остида суратга олинган. Сарвар Маткаримов эса оператор вазифасини бажарди.

Клипни томоша қилар экансиз, унда иштирок этган актёрлар жуфтлиги ҳам тўғри танланганлигига, бундан ташқари, улар ўз вазифаларини маҳорат билан намойиш этишганига гувоҳ бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol