Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 18.09.2018 2188 қайноқ

Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

18 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитасида жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ПараОсиё ўйинларига бағишланган тадбир ташкил этилди. Мазкур мусобақа олдидан Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида "Бир жамоа" номли ижтимоий видеоклип тайёрланди. Лола ва Беном гуруҳи томонидан куйланган "Бир жамоа" қўшиғи учун ишланган ушбу видеомаҳсулотнинг тақдимот маросими ўтказилди.

Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Миллий паралимпия ассоциацияси вакиллари, видеоклип сценарий муаллифи ва режиссери Лола Йўлдошева бошчилигидаги ижодий гуруҳ, паралимпия спортчилари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Клип намойиши олдидан таниқли қўшиқчи ва режиссер, эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Лолага сўз берилди. “Миллий олимпия қўмитаси, Паралимпия ассоциацияси ва мактабгача таълим вазирлигидан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф тушгач, иккиланмасдан уни қабул қилдим. Чунки бу мен учун янги чорлов, ўзига ҳос чақириқ эди. Мен клипда замонавий суперқаҳрамонларни, барча қийинчиликларга бардош бера оладиган, иродаси мустаҳкам инсонларни акс эттиришни ҳоҳладим. Лойиҳада Раъно Шодиевани ҳисобга олмаганда бирорта профессионал актерлар хизматидан фойдаланмадик. Аксинча Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси спортчиларини тасвирга олиш ишларига жалб қилдик. Улар чиндан ҳам қаҳрамонлар. Бугун ушбу клипни томоша қилиб бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Уларда ниҳоятда мустаҳкам ирода, сабр-бардош, хаётга бўлган ишонч ва умид мужассам. Мен биз билан ушбу лойиҳа устида ишлаган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Уйлайманки “Бир жамоа” лойиҳаси муҳлисларга манзур келади” дейди хонанда Лола. 

Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

Шу билан бирга радиотўлқинлар орқали қўшиқ премьераси ҳам бўлиб ўтди. Тарона илк жарангидаёқ ўз тингловчиларини топиб улгурди. Билдирилган ижобий фикрлар ҳам композиция мухлисларга ёқишидан дарак беради. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, мусиқий асар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган. Клип режиссёри Лола. 

Лойиҳада айтиб ўтганимиздек, паралимпиячи спортчилар, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари қатнашишган. Улар видеомаҳсулот давомида ўз ҳаракатлари билан ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтиш мумкинлиги ва муваффақиятга етакловчи йўл оғир аммо шарафли эканлигини намойиш этиб беришади. Таъкидлаш лозимки, мазкур ижтимоий лойиҳа қўпгина паралимпия спортчилари, имконияти чекланган инсонлар учун яхшигина мотивацион характерга эга ва яқинда старт оладиган ПараОсиё ўйинларида паралимпиячиларимиз кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб, уларни янгидан янги ғалабалар сари чорлаши шубҳасиз.

Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol