Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Сана: 07.09.2018 3638

Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Куни кеча барча орзиқиб кутган, турли эл, халқларни бир нуқтага тўплаган йилнинг муҳим маданий тадбири – Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда 73 давлатдан 300 дан зиёд иштирокчилар ва меҳмонлар қатнашаётгани мақом санъатига бўлган қизиқишнинг юксаклигини кўрсатади. Қолаверса, уларнинг ҳар бири анжуман орқали жаннатмакон Ўзбекистоннинг маданияти, санъати билан яқиндан танишиш имкониятига мушарраф бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Муҳтарам Президентимиз анжуманни очиб берар эканлар, ўз ҳаётини ноёб мусиқа дурдонаси бўлмиш мақом санъатига бағишлаган фидойи инсонларни чин қалбдан муборакбод этиб, тантанада иштирок этаётганюқори мартабали меҳмонлар, ЮНЕСКО, Осиё фольклор ижодиёти ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар вакилларига, қатор давлатларнинг маданият соҳаси раҳбарларига миннатдорлик билдирдилар.
Шунингдек, юртбошимиз “Шарқ мумтоз адабиёти, тасвирий санъати, илму маърифат, исломий қадриятлардан озиқланган мақом санъатига – ана шундай буюк маданий мерос ривожига ўзбек халқи ҳам муносиб ҳисса қўшгани билан биз ҳақли равишда фахрланамиз. Бу ноёб бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ундан дунё аҳлини баҳраманд қилиш, келгуси наслларга безавол етказиш турли қитъа ва мамлакатлар вакилларини бу гўзал масканда мужассам этган анжуманимизнинг асосий мақсадидир” дея таъкидладилар.
ЮНЕСКО томонидан мақомнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани катта аҳамиятга эга эканини, агар биз асл, ҳақиқий санъатни билмоқчи, ўрганмоқчи бўлсак, аввало мумтоз мақом санъатини билишимиз, ўрганишимиз лозимлигини эътироф этдилар.

Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol