“ДУНЁ ФОЛЬКЛОРИ - 2018” САНЪАТ ЧЕМПИОНАТИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

Сана: 06.09.2018 1812

“ДУНЁ ФОЛЬКЛОРИ - 2018” САНЪАТ ЧЕМПИОНАТИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

 

Жорий йилнинг 23 августдан 3 сентябрига қадар Болгария Республикасининг 6 та шаҳрида Бутунжаҳон Фольклор федерацияси ҳамда ЮНЕСКО томонидан ташкиллаштирилган“Дунё фольклори – 2018” Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Ўзбекистондан Тошкент вилояти "Мақом" ансамбли иштирок этди.Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов бошчилигида 20 нафар созанда ва хонандалардан ташкил топган ансамбль жаҳон саҳнасида ўз махоратини 6 турда намойиш этди. Санъат чемпионатида умумий ҳисобда 72 давлатдан 98 та жамоалар иштирок этиб, 6 та тур бўйича танлов якунларига кўра кучли 10 талик сараланди. Финал босқичида кучли 10 талик беллашди ва қуйидаги натижалар қайд этилди:
Гран-при - Ўзбекистон Республикаси;
1-ўрин - Россия Федерацияси;
2-ўрин - Грузия Республикаси;
3-ўрин - Буюк Британия.
Гран-при соҳиблари олтин медаль ва Чемпионат бош соврини Олтин ОРИПХЕУС (хайкал) билан тақдирландилар.

“ДУНЁ ФОЛЬКЛОРИ - 2018” САНЪАТ ЧЕМПИОНАТИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

“ДУНЁ ФОЛЬКЛОРИ - 2018” САНЪАТ ЧЕМПИОНАТИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol