Ҳилола Ҳамидовани соғинганлар учун янгилик

Сана: 03.07.2014 3542

Бир неча тароналари ва видеолкиплари орқали 7 ёшдан 70 ёшгача ўз мухлисларига эга бўлган Ҳилола Ҳамидова ижодида катта янгиликни сатйимиз орқали маълум қилишга қарор қилди. 

 

Бир неча йиллик ижод давомида ҳам санъат, ҳам оила борасида барчасига улгураётган хонанда ниҳоят ижодий сарҳисоб қилишни мақсад қилди.  

Олтин куз фаслида, яъни сентябрь ойининг 28-29-саналарида Ҳилола Ҳамидова ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирмоқда. Мазкур концерт дастури учун аллақачон тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Кузгача яна бир неча янги қўшиқлар ва видеолар тақдим этилиши кутилмоқда.

Ҳилола Ҳамидовани соғинганлар учун янгилик

Концертда эса мухлисларнинг катта талабига сабаб бўлувчи севимли тароналар албатта жаранг сочади. Сайтимизни кузатиб борсангиз, концерт дастури ва унга олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот бериб борамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol