Ёқуббек Қудратов "Ўзбегим Таронаси" радиосига ташриф буюрди

Сана: 03.07.2014 3212

Бир неча таъсирли қўшиқлари ва клиплари орқали мухлисларга таниш бўлган ЁҚуббек Қудратов янги тарона ва унга ишланган видеони тақдим этди. 

2-июль санаси Ёқуббек Қудратов учун унутилмас саналардан бирига айланади. Сабаби шу куни хонанда ўзининг навбатдаги янги ижод намунасини тақдим этиш билан бирга, илк марта жонли эфирга интервью учун ташриф буюрди. 

Ёқуббек Қудратов "Ўзбегим Таронаси" радиосига ташриф буюрди

"Ўзбегим Таронаси" радиосида катта ҳаяжон остида ўтган суҳбат давомида хонанданинг "Мажнунтол" номли қўшиғи премьера қилинди. Бир вақтнинг ўзида сайтимиз орқали мазкур таронага ишланган видео ҳам тақдим этилди. 

ФМ 101.00 тўлқини орқали илк марта тақдим этилган янги қўшиқ янграгач, тингловчилар томонидан билдирилган илқи фикрлар хонанданинг ҳаяжонини бироз йўқотди. Суҳбат давомида Ёқуббек Қудратов ижод олмига кириб келиши ва келгуси режалари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди. 

Ёқуббек Қудратов "Ўзбегим Таронаси" радиосига ташриф буюрди

 Сиз эса хозироқ сайтимиз томонидан тақдим этилган Ёқуббек Қудратовнинг "Мажнунтол" номли таронасини нафақат тинглашингиз, балки унга ишланган видеодан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol