Дилноза Исмияминова янги видеоклип суратга олдирди

Сана: 21.08.2018 3383

Дилноза Исмияминова янги видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова яқиндагина "Гал гал" номли  қўшиғини мухлисларига армуғон қилган эди. Халқимиз томонидан илиқ кутиб олинган мазкур шўх ва рақсбоп  тарона учун хонанда видеоклип суратга олдирди. Клипни тасвирга олишда Дилноза Исмияминова клипмейкер Рауф Набиев билан илк бор ҳамкорлик қилди. Дастлабки ижодий иш натижаси аъло даражада бўлишига ижодкорлар умид қилишмоқда. Демак яқин кунларда видеопремьера севимли хонандангиздан ҳукмингизга ҳавола этилади. Кутинг ва кузатиб боринг. Эслатиб ўтамиз, тарона Ҳамдам Собиров муаллифлигида ёзилган.

Дилноза Исмияминова янги видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol