Улуғбек Раҳматуллаевдан русийзабон мухлислари учун туҳфа

Сана: 18.08.2018 3168

 Улуғбек Раҳматуллаевдан русийзабон мухлислари учун туҳфа

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда ноябрь ойида ойида “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган “Эй юрак” номли яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бормоқда. Шу билан бирга мухлисларини хушнуд қилишни ҳам уддасидан чиқмоқда. Сир эмаски, Улуғбек Раҳматуллаев ижросидаги “Алвон лолалар” таронаси халқимиз севган қўшиқлардан бирига айланган. Хит даражасига кўтарилган мазкур қўшиқ русийзабон мухлисларнинг ҳам эътиборини тортган. Уларнинг талаб ва истакларига биноан хонанда бу композициянинг рус тилидаги талқинини ҳам тақдим қилди. Мусиқий асар “Алые тюльпаны” деб номланади. Қўшиқнинг рус тилидаги матни Бону қаламига мансуб. Композитор Фазлиддин Раҳмонов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol